Internet tarmoqlarida kommutatsiya va marshrutizatsiya
Diapositivas del conjunto (9)
-
-
- Компьютерлар айрим топологияга мувофиқ ўзаро
- физик боғланган ва манзиллаштириш тизими танланган бўлсин (9.1-расмга қаранг).
- Энг муҳим муаммо ечилмасдан қолаяпди. Охирги тугунлар орасида маълумотларни
- қндай усулда узатиш керак?
- Транзит тугунлар тармоғи орқали охирга
- тугунларнинг боғланиши коммутациялаш дейилади. Жўнатувчидан олувчига йўлда
- ётадиган тугунлар кетма-кетлиги маршрутни ҳосил қилади.
- Масалан, 1-расмда келтирилган тармоқда 2- ва
- 4-тугунлар тўғридан-тўғри ўзаро боғланмаган ва маълумотларни транзит тугунлар,
- масалан 1- ва 5-тугунлар орқали узатишга мажбур. 1-тугун ўз А ва В интерфейслар
- орасида, 5-тугун эса F ва B интерфейслар
- орасида маълумотларни узатилишини бажариши керак. бу ҳолатда маршрут 2-1-5-4 кетма-кетлик ҳисобланади, бу ерда 2
- – жўнатувчи тугун, 1- ва
- 5 – транзит тугунлар, 4 – олувчи тугун.

- Pie de imagen: 1-расм. Транзит тугунлар тармоғи орқали фойдаланувчиларни коммутациялаш.
-
- Умумий кўринишда коммутациялаш масаласи
- қуйидаги ўзаро боғланган хусусий масалалар кўринишида берилиши мумкин:Улар
- учун маршрутлар ҳосил қилиниши талаб қилинадиган ахборот оқимларини аниқлаш;
- Оқимларни
- маршрутлаштириш;
- Оқимларни
- ҳаракатлантириш, яъни оқимларни таниш ва уларни ҳар бир транзит тугунда локал
- (ажратилган) коммутациялаш;
- Оқимларни
- мультиплекслаш ва
- демультиплекслаш.
- Ахборот оқими тавсифи. Битта транзит тугун
- орқали бир неча маршрутлар ўтиши мумкин. масалан 5-тугун орқали (9.1-расмга
- қаранг) 4-тугун қолган тугунларнинг ҳар бирига жўнатадиган барча мълумотлар,
- шунингдек 3, 4- ва 10-тугунларга келадиган барча маълумотлар ўтади. Транзит
- тугун керакли тугунга олиб борадиган айнан ўша ўз интерфейсига маълумотлар
- оқимларидан ҳар бирини узатилишини таъминлаш учун унга келадиган маълумотлар
- оқимларини танишни билиши керак.
- Ахборот оқими ёки маълумотлар оқими деб
- маълумотларни умумий тармоқ трафигидан ажратадиган умумий белгилар тўплами билан
- бирлаштирилган узлуксиз маълумотлар кетма-кетлигига айтилади.
- Масалан, битта компьютердан келадиган барча
- маълумотлар – оқимни қандай аниқлаш мумкин. бирлаштирувчи белги манбанинг
- манзили ҳисобланади. Бу маълумотларни бир неча нимоқимлар йиғиндиси сифатида
- тасаввур қилиш мумкин, белги юбориш манзили ҳисобланади. Ниҳоят, бу
- нимоқимлардан ҳар бирини, ўз навбатида,
- турли иловалар – электрон почта, файлларни кўчириш дастури, веб-сервер
- ҳосил қилган майдароқ нимоқимларга бўлиш мумкин. Оқимни ҳосил қиладиган маълумотлар
- турли маълумотлар ахборот бирликлари – пакетлар, кадрлар ёки ячейкалар
- кўринишида бўлиши мумкин.
-
Интернет-тармоқлардаги маршрутлаштириш

- Pie de imagen: 2-расм. Тармоқнинг абстракт модели.
- Маршрут бу жўнатувчидан олувчига йўлда
- ётадиган тугунлар кетма-кетлиги ҳисобланади. Маршрулаштириш масаласи қуйидаи
- икки вазифаларни ўз ичига олади:
- Маршрутни
- аниқлаш
- Танланган
- маршрут ҳақида тармоқни огоҳлантириш.
- Маршрутни аниқлаш маълумотларни
- манзилга етказиш учун улар орқали маълумотлар узатиладиган транзит тугунлар ва
- уларнинг интерфейслари кетма-кетлигини танланишини билдиради. Агар ўзаро
- таъсирлашувчи тармоқ интерфейслари жуфтлиги орасида кўплаб йўллар мавжуд бўлса,
- у ҳолда қандайдир мезон бўйича битта оптимал йўл танланади.
- Хост-манбадан хост-қабуллагичга пакетнинг
- йўлини танланиши масаласи маршрутизатор-манбадан маршрутизатор-қабулагичга
- пакетни танлаш масаласига келтирилади.
-
Интернет-тармоқлардаги маршрутлаштириш
- Исталган маршрутлаштириш протоколининг ўзаги маршрутизатор-манбадан маршрутизатор-қабулагичга пакетни йўлини аниқлайдиган алгоритм (маршрутлаштириш алгоритми) ҳисобланади. Маршрутлаштириш алгоритмининг вазифаси оддий: берилган маршрутизаторлар ва уларни боғлайдиган линиялар кўплиги учун маршрутлаштириш алгоритми маршрутизатор-манбадан маршрутизатор-қабулагичга “оптимал” йўлни аниқлайди. “Оптимал” сўзи “минимал нархли” йўлни билдиради. Биз кўрамизки, бироқ амалда ўйинга хавфсизлик масалалари каби стратегик мулоҳазалар киради.
- Тармоқни граф кўринишида кўриб чиқишда жўнатувчидан
- олувчига минимал нархдаги йўлни аниқлаш масаласини ечиш учун шундай
- линияларнинг кетма-кетлигини топиш керакки, бунда:
- йўлнинг
- биринчи линияси манба билан боғланган;
- йўлнинг
- охирги линияси манзил билан боғланган;
- iваi - 1 номерларли барча i
- линиялар учун ўша бир тугун
- билан боғланган бўлиш;
- минимал нархли йўл учун йўлнинг барча линиялари
- нархларининг йиғиндиси жўнатувчи ва олувчи орасидаги барча бўлиши мумкин бўлган
- йўллар бўйича минимал ҳисобланади.
- Масалан, 2-расмда А (отправителем) ва С
- (получателем) тугунлар
- орасидаги минимал нархли йўл ADEC маршрут ҳисобланади.
-
- Тармоқ ядросини ташкил этишга иккита каналларни коммутациялаш ва пакетларни коммутациялаш фундаментал
- ёндашишлар мавжуд. Каналларни коммутациялашда бутун тармоқ йўлида зарур
- ресурсларни (буферлар, частоталар диапазонлари) алоқа сеанси вақтига
- заҳиралаштириш бўлиб ўтади. Пакетларни коммутациялашда ресурслар зарурат
- бўлганида сўралади ва талаб бўйича ажратилади. Баъзан бир неча хабарлар бир
- вақтда алоқа линиясидан фойдаланишга уриниши мумкин, шунинг учун хабарлар
- навбатини ташкил этишга зарурат вужудга келади.
- Каналлар коммутацияланадиган тармоқларга мисол
- телефон тармоқлари ҳисобланади. Бир абонентга бошқа абонентга маълумотларни
- узатиш зарурати вужудга келганидан нима бўлишини кўриб чиқамиз. Сўзлашувни
- бошлашдан олдин қабул қилувчи ва узатувчи томонлар орасида боғланишни ўрнатиш
- зарур. Мантиқий боғланишдан фарқли равишда кўриб чиқиладиган боғланиш “мавжуд,
- ҳақиқий” ҳисобланади, яъни абонентлар орасидаги йўлда ётадиган барча каналлар
- алоқа ҳолатида бўлади. Телефония тилида бундай боғланиш коммутациялаш дейилади. Коммутациялашда боғланишнинг барча вқтига
- ўзгармас узатиш частотаси ўрнатилади. Бу телефон тармоқларида стандарт
- частоталар полосасининг ишлатилиши туфайли мумкин бўлади.
- Замонавий Интернет,
- аксинча, пакетлар коммутацияланадиган турдаги тармоқ ҳисобланади. Узатилишида
- пакет кўплаб каналлар орқали ўтади, лекин бунда частоталар полосасини ҳеч
- қандай заҳиралаштириш бўлиб ўтмайди. Қандайдир канал ўта юкланганида пакет
- навбатда уни бўшашини кутишга мажбур бўлади. Шундай қилиб, тезкорлик нуқтаи назаридан Интернет
- пакетларни максимал интилиш билан
- етказишга уринсада, етказилиши вақти кафолатланмаган. Ҳар бир телекоммуникацион тармоқни бирдай
- каналлар коммутацияланадиган тармоқларга ёки пакетлар коммутацияланган
- тармоқларга киритиш мумкин бўлмайди. Масалан, асинхрон узатиш режимини
- ишлатадиган тармоқлар (Asynchronous Transfer Mode, ATM) шундай ташкил этилганки, улардаги ресурсларни заҳиралаштириш хабарлар
- навбатларини ташкил этиш билан бирга ишлатилади. Шунга қарамай, компьютер
- тармоқларини каналлар коммутацияланадиган ва пакетлар коммутацияланган
- тармоқларга бўлиш телекоммуникацион тармоқларни ўрганиш учун қулай “жўнатиш
- нуқтаси” ҳисобланади.
-
- 3-расмда каналлар коммутацияланадиган
- тармоқнинг тузилмаси келтирилган. Бу тармоқда тўртта коммутаторлар ўзаро алоқа
- линиялари орқали уланган. Линиялардан ҳар бири бир вақтда n та алоқа
- каналларини қўллай олади. Хостлар (персонал компьютерлар, ишчи
- станциялар ва ҳ.к.) коммутаторлардан бири билан
- тўғридан-тўғри уланган. Хостлар жуфтлиги орасига ажратилган тўғри боғланиш (бир
- вақт кўплаб абонентларнинг мулоқот қилишига имкон берадиган “конференция”
- боғланиши, бундай тармоқларда ҳам мумкин, лекин биз уларни кўриб чиқмаймиз)
- ўрнатилади. Шундай қилиб, А хост В хостга пакетларни узатиш имкониятига
- эга бўлиши учун А ва В хостларни боғлайдиган иккита алоқа
- линияларидан ҳар бирида битта частоталар полосасини заҳиралаштириш зарур
- бўлади. Модомики, ҳар ир алоқа линияси бир вақтда n та алоқа каналларини қўллай
- олар экан, алоқа канали полосасининг кенглиги алоқа линияси ўтказиш
- полосасининг 1/п қисмини ташкил этади.

- Pie de imagen: 3-расм. Тўртта коммутаторлар ва тўртта алоқа линияларидан ташкил топган оддий каналлар коммутацияланадиган тармоқ
-
- Компьютер тармоқларда катта ҳажмли хабарлар
- кичик фрагментларга пакетларга бўлинади. Узатиш пайтида пакет кетма кет алоқа
- линиялар ва маршрутизаторлар орқали ўтади. Маршрутизаторлар оралиқ сақлаш билан
- узатиш механизмни ишлатади пакет аввал тўлиқ қабул қилинади ва буферга ёзилади,
- кейин алоқа линияга узатилади (5- расм). Маршрутизаторларда йиғиш ўшланиши пайдо бўлади, у пакет узунлигига
- пропорционал:
- Tзн=L/R
- бу ерда L – пакет узунлиги бит, R – чиқиш
- алоқа линиянинг тезлиги бит/с
- Маршрутизатор чиқиш ва кириш алоқа линияларга
- эга. Хар битта алоқа линия чекланган размерга эга бўлган буферга (чиқиш
- навбати) эга. Буфер размери чеклангани учун, шундай ҳолат пайдо бўлиш мумкин,
- янги пакетни жойлашиш учун буферда жой етишмаслиги мумкин. Бу холатда пакет
- йўқотилади ёки янги пакет, ёки навбатда
- турган пакет йўқотилади.

- Pie de imagen: 5-расм. Пакетли коммутацияда пакетларни йиғиш ва ўтказиш.
-
- Пакетли коммутация билан оддий тармоқ
- структурани кўриб чиқамиз (6-расм.). А,В хостлари Е хостига биргаликда
- пакетларни жўнатади, А ва В хостларнинг биринчи маршрутизатор билан алоқаси
- 10Мбит/с тезлиги билан Ethernet алоқа линияси билан амалга оширилади.
- Маршрутизатор алоқа линияга пакетларни 1,5Мбит/с тезлиги билан юборади. Агар
- алоқа линия юкланган бўлса пакетлар уни бўшатишни навбатда кутиб турадилар.
- Агар А ва В бирдан пакетларни юборса, нима
- бўлишини кўриб чиқамиз. Хостлар ўртасида синхронизация йўқ, пакетларни узатиш
- тартибини олдиндан айтиб бўлмайди, бу
- усул статик мультиплексорлаш деб айтилади. Хостлар ўртасида пакетлар узатиш
- вақти қўйидагисига тенг:
- Tп=Q*L/R
- бу ерда
- L – пакет узунлиги бит, R – чиқиш алоқа линиянинг тезлиги бит/с, Q –
- хостлар ўртасида алоқа линияларнинг сони.
- Пакетлар тармоққа манба берган тезлиги бўйича
- алоқа линия олдиндан заҳираланмаган
- пайтида киради. Пакетли тармоқ коммутацияли тармоқдан асосий фарқи у хар доим
- пакетларни охирги тугундан қабул қилишга тайёр.

- Pie de imagen: 6-расм. Пакетли коммутация билан оддий тармоқнинг структураси.
Información
- Descripción
- El usuario ha eliminado su información de asignaturas Diapositivas sobre Internet tarmoqlarida kommutatsiya va marshrutizatsiya, creado por Usuario eliminado el 27/11/2016.
- Creado por
- Usuario eliminado · nov 2016
- Actualizado
- 28 nov 2016
- Visitas
- 72
- Historial
-
- Creado por Fazil Zaripov · 26 nov 2016
- Copiado por Fazil Zaripov · 27 nov 2016
- Valoración
